ЎзА Ўзбек

08.09.2018 10:40 Чоп этиш версияси

“Ўзбек спорт саноати-2018” кўргазмаси бўлиб ўтди

“Ўзбек спорт саноати-2018” кўргазмаси бўлиб ўтди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги Таэквондо WTF ассоциациясининг спорт залида “Ўзбек спорт саноати-2018” кўргазмаси ташкил қилинди.

Кўргазма спорт жиҳозлари ва инвентарларни харид қилишда шаффоф тизимни яратиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватлаш, улар орасида энг илғор сифат кўрсаткичи юқориларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унда 15 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона ўзларининг 90 дан ортиқ турдаги маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Кўргазма очилишида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев сўзга чиқиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилот раҳбарларига спорт жиҳозларини ишлаб чиқаришда, унинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини, спорт муассасалари спорт жиҳозлари ва инвентарларни харид қилишда аввало шу жиҳатга эътибор қаратилиши таъкидлади.

Жорий йилда Республикамиздаги спорт иншоотлари учун Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 90 турдаги 30 млрд. сўмлик спорт жиҳозлари ва инвентарларини харид қилиш режалаштирилмоқда. Уларнинг барчаси маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналардан сотиб олиниб, ғолибларни аниқлашда шаффоф ва адолатли тизим йўлга қўйилади.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, спорт соҳаси вакиллари ва барча қизиқиш билдирганлар мазкур кўргазмада иштирок этишди.

IMG_6255.JPG

IMG_6261.JPG

IMG_6300.JPG

photo_2018-09-07_15-58-38.jpg

photo_2018-09-07_16-40-16.jpg

photo_2018-09-07_16-40-20.jpg

photo_2018-09-07_16-40-31.jpg

photo_2018-09-07_16-40-39.jpg

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

ЎзА
3 480