ЎзА Ўзбек

25.01.2020 Чоп этиш версияси

Ўқувчи-спортчилар ўртасида “Болалар спорт ўйинлари” ташкил этилади — Президент фармони

Ўқувчи-спортчилар ўртасида “Болалар спорт ўйинлари” ташкил этилади — Президент фармони

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”​ги фармонига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт мактабларининг ўқувчи-спортчилари ўртасида “Болалар спорт ўйинлари” ташкил этилади.

Жисмоний тарбия ва спорт тизимини ислоҳ қилишнинг 2025 йилгача асосий йўналишларидан бири, деб эътироф этилган мазкур мусобақа спорт мактабларининг ўқувчи-спортчилари ўртасида ўтказилади.

“Болалар спорт ўйинлари”нинг жамоавий ўйин турлари бўйича республика босқичи ғолибларига (1-ўрин) олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида соҳа бўйича мутахассислик фанидан максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи, уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим этилади.

Шунингдек, ғолиб ва совриндорларни (1-3 ўрин) тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини республика календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан эгаллаган 1-ўрин учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг – 6 баравари, 2-ўрин учун – 4 баравари, 3-ўрин учун – 3 баравари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади.

4 227
ЎзА