ЎзА Ўзбек

25.07.2019 Чоп этиш версияси

“Ҳумо” жамоаси янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўрмоқда

“Ҳумо” жамоаси янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўрмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси янги мавсумни ВХЛ (Олий хоккей лигаси)да ўтказади.

Жамоа илк машғулотларини июнь ойида Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида бошлаган. Айни кунларда жамоа аъзолари “Ҳумо Арена” кўп тармоқли спорт мажмуасида машғулотларни кунига икки маҳалдан олиб боришмоқда. Тошкентдаги тайёргарлик жараёни 4 августга қадар давом этади. Сўнгра хоккейчиларимиз яна Нижний Новгородга қайтиб, якуний учинчи босқич йиғинига киришади. Шундан сўнг тўла шаклланган таркиб эълон қилинади. Ҳозирда 35 нафар хоккейчи асосий таркибдан жой олиш учун машғулотларга зўр бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ҳумо" хоккейчилари янги мавсумни 10 сентябрь куни Хитойда "Ценг Тоу"га қарши ўйин билан бошлайди. Тошкентдаги дастлабки учрашув 26 сентябрь куни "Динамо Тверь" жамоасига қарши бўлиб ўтади.

2.jpg

4.jpg

7.jpg

4 872
О.ЭШМАМАТОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА