ЎзА Ўзбек

10.10.2019 Чоп этиш версияси

“Ҳумо“ яна мағлуб бўлди (ФОТОРЕПОРТАЖ)

“Ҳумо“ яна мағлуб бўлди (ФОТОРЕПОРТАЖ)

Кеча пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” музида олий ҳоккей лигасининг навбатдаги тур ўйини бўлиб ўтди.

Бу сафар Россиянинг “Сокол” клуби ҳоккейчиларига қарши майдонга тушган ҳамюртларимиз яна мағлубиятга учради.

“Ҳумо”-“Сокол” 2-3.

Тошкентда ҳоккейчиларимиз 4 марта уй учрашувларини ўтказди. Шундан 3 тасида мағлубият аламини тортишган бўлса, 1 марта ғалаба нашидасини суришди: “Ҳумо”-“Рубин” 1-2, “Ҳумо”-“Югра” 1-3, “Ҳумо”-“Ермак” 5-1, “Ҳумо”-“Сокол” 2-3.

“Ҳумо“ ўзининг навбатдаги ўйинини 13 октябрь куни сафарда “Динамо-Тверь“га қарши ўтказади.

Humo-Sokol (4).jpg

Humo-Sokol (5).jpg

2 755
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА