ЎзА Ўзбек

08.01.2020 Чоп этиш версияси

"Ҳумо"нинг навбатдаги ғалабаси: Элдор Шомуродов хоккейга келди

"Ҳумо"нинг навбатдаги ғалабаси: Элдор Шомуродов хоккейга келди

Тошкентнинг “Ҳумо” клуби Олий хоккей лигаси (ВХЛ)даги ғалабали сериясини давом эттирмоқда. 

Евгений Попихин шогирдлари Қозоғистоннинг “Торпедо” клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди. “Ҳумо” таркибида киритилган голларга Нодир Исломов ва Павел Здунов муаллифлик қилди. Ягона жавоб шайбаси эса Артём Лихотников томонидан киритилди.

Humo-Torpedo (1).jpg

Учрашувни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов рамзий шайба ташлаш орқали бошлаб берди. “Ростов” тўпурарининг оёғи енгил келиб, “Ҳумо”га ғалаба келтирди. Хонанда Сабина Мустаева эса бўлимлар оралиғида ўз қўшиқлари билан “Ҳумо Арена”га келган мухлисларга байрамона кайфият улашди.

ВХЛ. Мунтазам чемпионат

“Ҳумо” (Ўзбекистон) — “Торпедо” (Қозоғистон) 2:1 (0:1, 1:0, 1:0)

Тошкент, “HUMO ARENA”, 3199 томошабин

Голлар: 05:43 — Артём Лихотников (0:1), 31:29 — Нодир Исламов (1:1), 52:10 Павел Здунов (2:1)

Humo-Torpedo (2).jpg

“Торпедо” (Усть-Каменогорск) 1. №74 Сироткин — №29 Гренц — №11 Лихотников — №15 Молодцов — №77 Виноградов 2. №88 Рымарев — №61 Игнашин — №49 Шин — №68 Громов — №85 Быков 3. №18 Исаев — №63 Тарасов — №21 Хоменко — №28 Таратунин — №35 Ершов 4. №52 Петросян — №97 Караваев — №32 Шапорев — №84 Савицкий — №17 Садиков

“ҲУМО” (Тошкент) 1. №38 Григоренко — №17 Воронин — №42 Здунов — №40 Сорокин — №73 Ильин 2. №22 Синявский — №13 Ворошило — №78 Анисин — №7 Пепеляев — №20 Исламов 3. №19 Валуйский — №85 Еркин — №77 Шербина — №65 Таталин — №44 Ерохин 4. №15 Казаков — №31 Смирнов — №84 Попов — №88 Гавриленко — №92 Богацкий

Humo-Torpedo (6).jpg

Асосий ҳакамлар: Александр Дреев, Андрей Батурин

Чизиқ ҳакамлари: Игорь Волков, Александр А. Смирнов.

1 959
Муҳаммад АМИН (сурат). ЎзА