ЎзА Ўзбек

20.09.2019 Чоп этиш версияси

“Ҳумо” нечанчи поғонани эгаллаб турибди?

“Ҳумо” нечанчи поғонани эгаллаб турибди?

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта пойтахтимиздаги муҳташам “Ҳумо Арена” муз саройида Олий хоккей лигаси доирасидаги учта ўйин ўтказилди.

Уларда Тошкентнинг “Ҳумо” жамоаси икки маротаба ғалаба қозониб, яна бир ўйинда буллитлар церийасига кўра Россиянинг “Торпедо-Горкий” жамоасига имкониятни бой берди. Ортда қолган ўйинлар натижасига кўра “Ҳумо” Олий хоккей лигасининг 1-конференциясида 9-ўринни эгаллаб турибди. Агарда вакилларимиз “Торпедо-Горкий” устидан ҳам ғалабага эришганида, у ҳолда жамоамиз кучли олтиликка якун ясаб берган бўларди.

Умуман, мусобақада 18 та жамоа иштирок этмоқда. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган “СКА-Нева” жамоаси 6 ўйиндан 12 очко жамғарган бўлса, уларни изма-из таъқиб этиб келаётган “Лада” ва “Звезда” жамоалари эса 10тадан очкога эга. Фақат, бу икки жамоа 5тадан ўйинда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, “Ҳумо” жамоасининг навбатдаги уй учрашувлари октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилади ва унда мухлислар кетма-кет тўртта учрашувга гувоҳ бўлишади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

3 265
ЎзА