ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

​​Расман: Кике Сетьен​ – «Барселона»нинг янги​ бош мураббийи

​​Расман: Кике Сетьен​ – «Барселона»нинг янги​ бош мураббийи

Бироз аввал «Барселона» ва Эрнесто Вальверде ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик. Томонлар келишувни бекор қилгач, каталонияликлар янги бош мураббий номини эълон қилди.

«Кўк-анорранглилар»​ расмий сайти маълумотига кўра, энди «Барселона»ни​ 61 ёшли мутахассис Кике Сетьен​ бошқаради.

Томонларнинг ўзаро шартномаси 2022 йил 30 июнга қадар амал қилади, дейилади хабарда.

EOMfv5xWkAAT-yk.jpg

Маълум бўлишича, Кике Сетьен «Барселона» фалсафасига тўла мос келади, чунки у ҳам асосан ўз жамоаси кўпроқ тўпга эгалик қилишини ҳамда ўйинни кўпроқ рақиб жарима майдончаси атрофида қуришни афзал, деб билади.

EOMk6guWkAAIze9.jpg

Каталонияликларнинг Кройфдан бери давом этиб келаётган ва Гвардиола томонидан юқори даражага олиб чиқилган «тики-така» услуби Сетьен мисолида қай кўринишда бўлади, буни, яқин кунлар ичида билиб олишимиз мумкин.



Таъкидлаш жоизки, мураббийнинг 2016 йилда «футболни янада яхшироқ ўйнаш мумкинлигини ҳис қилардим, бироқ уни Йохан Кройф кўрсатмагунича кўра олмаганман», деган гапи бир неча дақиқа аввал «Барселона» расмий твиттери орқали сиздирилди. Бу эса Кике Сетьеннинг ҳам «тики-така» фалсафасига садоқатли эканини кўрсатади.

EOMEhu1WoAETH3o.jpg

Маълумот ўрнида, Кике Сетьен​ мураббийлик фаолиятини Сантандернинг «Расинг»​ клубида бошлаган. Шундан сўнг, бир қатор йилларда «Полидепортиво», «Логроньес», «Луго», «Лас-Пальмас» ҳамда ​«Реал Бетис» жамоаларини ҳам бошқарган. Унинг охирги клуби «Реал Бетис» билан ҳамкорликнинг бекор қилинишига эса мураббийнинг етарли маош билан таъминланмагани сабаб бўлган.

2637872_w1.jpg

«El Maestro» таҳаллуси билан шуҳрат қозонган Сетьен​ ўтган мавсумда «Бетис» билан «Камп Ноу»да «Барселона»ни 4:3 га, «Реал Мадрид»ни эса «Сантьяго Бернабеу»да 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

6 191
ЎзА​