ЎзА Ўзбек

31.07.2018 22:20:39 Чоп этиш версияси

Қўл жанги беллашувларида 500 га яқин спортчи иштирок этди

Гулистон шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича 14-15 ёшли ўғил ва қиз болалар ҳамда 16-17 ёшли ўсмир ва қизлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги турнири бўлиб ўтди. 

Вилоят марказидаги “Алпомиш” спорт мажмуасида 3 кун давом этган ушбу турнирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 500 га яқин спортчилар ғолиблик учун жангларда иштирок этди.

2 (3).JPG

Ўз ёш ва вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритган ёш спортчилар ҳомий ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Турнир муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.