Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.04.2018 17:17 Чоп этиш версияси

“Global Tour”нинг учинчи босқичи қандай ўтди?

 “Global Tour”нинг учинчи босқичи қандай ўтди? Пойтахтимизда от спорти бўйича “Global Tour” мусобақасининг учинчи босқич баҳслари якунланди.

"Universal Jumping Club" мажмуасида ўтказилган баҳсларнинг  “А” тоифасида 135 см баландликдаги тўсиқлардан от сакратишда Умид Комилов – “Чикабо” лақабли оти билан биринчи ўринни қўлга киритди. 

“В” тоифасида 125 смлик тўсиқларда Владимир Шмелев “Костания” лақабли оти билан муваффақиятли ўтган бўлса,  “D” тоифасида ушбу баландликдан ўтишда Аъзам Толиббоевнинг “Эслада” лақабли отига тенг келадигани топилмади.

“С” тоифасида иштирокчилар 105 смлик тўсиқ устидан ошиб ўтишди. Ушбу баҳсларда  Мирёқуб Исмоилов  “Наврўз” лақабли оти билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
5 842