ЎзА Ўзбек

02.11.2018 Чоп этиш версияси

“Ҳамдўстлик кубоги” старт олди

“Ҳамдўстлик кубоги” старт олди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тошкентнинг “Спартак” клуби билан ҳамкорликда “Ҳамдўстлик кубоги – 2018” мусобақасини ташкил қилди.

2.jpg

Мусобақада юртимиз жамоалари билан бирга қўшни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон Республикалари ва Россия Федерациясидан ташриф буюрган 14 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этмоқда.

3.jpg

“Ҳамдўстлик кубоги” беллашувларида “Спартак”, “Спартак-2”, “Пахтакор”, “Бунёдкор А”, “Бунёдкор Б”, “Локомотив” жамоалари юртимиз шарафини ҳимоя қилса, меҳмонлардан “Онтустик академияси” (Қозоғистон), БЖМОРСМ-8 (Қозоғистон), “Академия Юг” (Қирғизистон), “Илбирс” (Қирғизистон), “Гулистон” (Тожикистон), “Хўжанд” (Тожикистон), ДЮСШ КГБО (Россия) жамоалари майдонга тушади.

7.jpg

Пойтахтимизнинг “Бунёдкор” футбол академияси ўқув-машғулот майдонида ўтказилаётган Халқаро турнирда илк учрашувлар бўлиб ўтди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди: “Спартак”-ДЮСШ КГБО 2:0, “Спартак-2” – “Илбирс” 1:2, “Бунёдкор А” – “Гулистон” 7:0, “Онтустик”-“Локомотив” 3:1, “Хўжанд”-“Бунёдкор Б” 0:1, “Пахтакор”-“Академия Юг” 4:0.

Мусобақа 7 ноябрга қадар давом этади.

3 413
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА​