ЎзА Ўзбек

15.02.2020 Чоп этиш версияси

​ҒАЛАБА: Бектемир Мелиқўзиев рақибини биринчи раунддаёқ қулатди

​ҒАЛАБА: Бектемир Мелиқўзиев рақибини биринчи раунддаёқ қулатди

Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев АҚШнинг Калифорния штатида навбатдаги жангини ўтказди.

Бу сафар ҳамюртимизга мексикалик Оскар Кортес рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ ниҳоясига етди. Бектемир биринчи раундда рақибини бурчакка олиб бориб тақади ва чап қўлдаги кучли зарбасини рақибнинг қорин қисмига берди. Ушбу кучли зарбани ўтказиб юборган Кортес жангни давом эттира олмади.

Шу тариқа Бектемир проф боксдаги бешинчи жангида бешинчи ғалабани (4 та нокаут) қўлга киритди. Ушбу жангда Мелиқўзиев ўзининг WBA Americas камарини ҳимоя қилди.​

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати​

6 093
ЎзА