Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.03.2017 18:26 Чоп этиш версияси

Зулфия ижодига бағишланди

Зулфиянинг «Ҳаёт варақлари», «Шеърлар», «Қизлар қўшиғи», «Уни Фарҳод дер эдилар», «Ҳижрон кунларида», «Мен тонгни куйлайман», «Юрагимга яқин кишилар», «Куйларим сизга», «Шалола» каби шеърий тўпламларида Ватан ишқи, халқ ҳаёти ва турмуш тарзи, уларнинг фидокорона меҳнати юксак маҳорат ва меҳр-муҳаббат билан мадҳ этилган.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида Зулфия таваллуди куни муносабати билан ташкил этилган давра суҳбатида шулар ҳақида сўз юритилди.

Ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, талаба-ёшлар ва журналистлар иштирок этган тадбирда Зулфия ижоди ёш авлод тарбиясида маънавият сарчашмаси бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди. У ҳурликни, миллат руҳини баралла куйлаган, ўзбек аёли қалбини, унинг орзу-интилишлари, изтиробларини шеърга солган жасоратли ижодкор эди.

Давра суҳбати доирасида ўтказилган мушоирада Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, шоиру мухлислар шоиранинг шеърларидан намуналар ўқиди.

– Биринчи Президентимиз ташаббуси билан 1999 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилгани иқтидорли қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди мазкур мукофот совриндори, университетнинг хорижий филология факультети талабаси Чаман Жонузоқова. – Ушбу мукофотга сазовор бўлаётган қизлар сафи йилдан-йилга кенгайиб бораётгани қувонарлидир.

Тадбирда Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
4 384






Все о погоде - Pogoda.uz