Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2018 15:09 Чоп этиш версияси

“Зомин-фарм” хорижий инвесторларни чорламоқда

Президентимизнинг 2017 йил 3 майдаги “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони асосида Зоминда 2018-2020 йилларда умумий қиймати 95 миллион доллар бўлган 6 инвестицион лойиҳа амалга оширилиши белгиланган.

Мазкур лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши 400 дан зиёд кишининг бандлигини таъминлаш имконини беради.

Ҳозир ушбу лойиҳалар доирасида Россия, Латвия, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон давлатларининг потенциал инвесторлари билан учрашув ва музокаралар олиб борилмоқда.

Жумладан, умумий қиймати 80 миллион доллар хорижий инвестиция бўлган учта – “Цефазолин натрий, цефтриаксон натрий, ампициллина тригидрат ва стерилланган доривор маҳсулотлар чиқариш” лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Хитой давлатининг “Long Sheng” компанияси билан келишувга эришилди.


Тошқул Бекназаров, ЎзА
6 147