ЎзА Ўзбек

25.08.2018 18:11 Чоп этиш версияси

Ўзлик ҳақида суҳбат

Ўзлик ҳақида суҳбат
Мустақиллик, бу – ўзлигимиз, қадр-қимматимизни англаш, инсоний шаънимиз ва ҳақ-ҳуқуқларимизнинг тикланиши, тенглар ичра тенг бўлиш саодатидир.

Энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрами арафасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг яна бири Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан ўтказилди. “Ўзлик ҳақида суҳбат“ лойиҳаси доирасида ташкил этилган мулоқотда партия вилоят кенгаши масъуллари, партия Ёшлар қаноти фаоллари иштирок этди.

Тадбирда ёзувчи ва шоирлар, олимлар, педагоглар томонидан мустақилликнинг қадр-қиммати, уни асраб-авайлаш ва янада мустаҳкамлаш ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи экани таъкидланди. Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ривожланишнинг янги даврини бошлаб бергани алоҳида қайд этилиб, бу борада эришилган ютуқлар ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб ўтилди.

А.Худойқулов, ЎзА
6 084