ЎзА Ўзбек

07.09.2019 Чоп этиш версияси

ЎзЛиДеП ва “Единая Россия” партиялари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди

ЎзЛиДеП ва “Единая Россия” партиялари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди

Шу кунларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси делегацияси “Единая Россия” Бутунроссия сиёсий партияси раҳбариятининг таклифига кўра Москва шаҳрида бўлиб турибди.

ЎзЛиДеП вакилларининг ташрифи доирасида “Единая Россия” партиясидаги қатор муҳим йўналишлар раҳбарлари ва масъул ходимлари билан ўзаро манфаатли шерикликнинг қатор истиқболли йўналишлари ва икки томонлама қизиқиш уйғотадиган бошқа масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза алмашилди. Мулоқотлар давомида ЎзЛиДеП ва “Единая Россия” ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишув имзоланди.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси ўртасидаги тенг ҳуқуқли ва ишончли ҳамкорликка таянган ҳолда ўзаро ҳурмат, бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик, ишончли ва ўзаро манфаатли шерикчилик тамойилларига асосланади.

4989.jpg

Келишув доирасида партия қурилиши соҳасида қўшма маслаҳатлар ўтказиш, тажриба алмашиш, экспертлар учрашувларини ташкил этиш ва шу каби бошқа тадбирларни амалга ошириш ишлари янада фаоллаштирилади. Партиялараро, жумладан, ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги алоқаларни минтақавий даражада кенгайтириш, партия шафелиги остида жойлардаги инвестициявий ва бизнес муҳитини намойиш этадиган турли семинар, анжуман ва давра суҳбатлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, томонлар дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш мақсадида ёшлар ва хотин-қизлар партия ташкилотлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади.

5 784
ЎзА