ЎзА Ўзбек

24.08.2018 14:31 Чоп этиш версияси

Зиёратгоҳ ободонлаштирилди

Зиёратгоҳ ободонлаштирилди

Жиззах вилояти Фориш туманидаги “Хўжабоғбон ота” зиёратгоҳи амалга оширилган қурилиш, таъмирлаш ишларидан сўнг янада обод масканга айланди. 

Туманнинг Қоратош қишлоғи яқинидаги хушманзара табиат қўйнида жойлашган ушбу зиёратгоҳни ХII асрда яшаб ўтган, тарихий манбаларда, афсона ва ривоятларда исломий маърифат тарқатувчи зот сифатида қайд этилган Ибн Муҳаммад Восит номи билан боғлашади. Ривоятларда айтилишича, диний маърифат тарқатиш ниятида келган Ибн Муҳаммад Восит бу масканни боғ-роғларга айлантирган, эл орасида боғбонлар пири – Хўжабоғбон ота номи билан ҳурмат-эътибор қозонган. 

“Хўжабоғбон ота” зиёратгоҳида катта ҳажмда қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жиззах – Фориш автомобиль йўлидан зиёратгоҳгача бўлган масофа таъмирланди, “Хўжабоғбон ота” қабрига мақбара, янги хонақоҳ ва айвонлар, зиёратчилар учун супалар қурилди. Тепаликда жойлашган мақбарага олиб чиқувчи 74 та зина бунёд этилиб, қулайликлар яратилди. Булоқлар, сув тўпланадиган ҳовузлар таъмирланди. 

Қурбон ҳайити кунлари зиёратчилар, тарихчилар, диний уламолар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида зиёратгоҳнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
5 203