Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

05.09.2018 16:52 Чоп этиш версияси

Журналистлар ўртасида танлов эълон қилинди

Журналистлар ўртасида танлов эълон қилинди Халқаро мақом санъати анжуманини хориж ва маҳаллий ОАВда ёритиш бўйича журналистлар ўртасида танлов эълон қилинди.

Унга кўра, воқеалар ривожини ёритиб борган, анжуманнинг энг гўзал саҳналарини фотоларда акс эттирган ҳамда танловнинг моҳиятини видеотасвирларда очиб берган иштирокчилар “Энг яхши сельфи тасвир”, “Энг яхши фото лавҳа”, “Энг яхши видеоролик” йўналишлари бўйича тақдирланади. Ғолибларни аниқлашда материалларнинг сони ва сифатига эътибор қаратилади. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ғолибларига пул мукофоти, хорижий ОАВ вакилларига эса миллий қадриятларимиз акс этган қимматбаҳо эсдалик совғалар тақдим этилади.

Танловга материаллар қабул қилинмоқда.

ЎзА