ЎзА Ўзбек

26.06.2020 Чоп этиш версияси

«Журналистлар баҳори – 2020» медиа-фестивали ғолиб ва совриндорлари аниқланди

«Журналистлар баҳори – 2020» медиа-фестивали ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси «Журналистлар баҳори – 2020» фестивали ғолиблари номини эълон қилди.

Ҳудудий телерадиостанциялар ходимларини турли номинациялар бўйича энг яхшиларини аниқлаш орқали рағбатлантириш мақсад қилинган мазкур танловда “Энг яхши телеканал” – Бухоро вилоятининг “Истиқлол ТВ” телеканали, “Энг яхши радиостанция” – Фарғона вилоятининг “Рухсор FМ” радиостанцияси, “Энг яхши медиа лойиҳа” – “Салом, Сардоба – биз биргамиз!” акцияси доирасида “Жиззах ТВ” телеканали томонидан ўтказилган “Саховат ва кўмак” телемарафони, “Энг яхши видеоролик” – Қорақалпоғистон Республикасининг “Жаслар ТВ” телеканалининг коронавирус пандемиясига қарши курашга бағишланган туркум видеороликлари фестиваль ғолиблари сафидан жой олди.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятининг “Ишонч ТВ”, Андижоннинг “Тараққиёт ТВ”, Қашқадарё вилоятининг “Насаф ТВ” ва Қўқон шаҳрининг “Мулоқот ТВ” телеканали ҳамда Хоразм вилоятининг “Иқбол FM” радиостанцияси рағбатлантирувчи мукофотга сазовор бўлди.

5 033
ЎзА