ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

ЖУРНАЛИСТ ФИКРИ: Фуқаролик, фарзандлик бурчимизни бажараяпмиз

ЖУРНАЛИСТ ФИКРИ: Фуқаролик, фарзандлик бурчимизни бажараяпмиз

Бугун тушкун кайфиятга асло ўрин йўқ. Ҳар биримиз белгиланган эҳтиёт чораларини кўрсак, озодаликка риоя қилсак, кифоя.

Гап коронавирус ҳақида кетар экан, бугунги вазиятда журналистлар зиммасига ҳам жуда муҳим вазифалар юкланиши табиий. Карантин бор гап. Имкон қадар уйда ўтириш сўралмоқда. Халқимиз буни англаб, тушуниб турибди.

Аммо қатор тармоқлар қатори ОАВ, журналистлар ҳам ишлаши керак. Хоҳ уйда, хоҳ ишхонада. Негаки, бугун ахборотсиз ҳаёт йўқ.

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг нашри – “Янги Ўзбекистон” газетаси таҳририяти жамоаси ҳам вазиятдан келиб чиқиб, иш фаолиятини ташкил қилган. Ҳа, жамоа ишлаяпти, газета чиқяпти. Мамлакатимизда ва хориждаги муҳим янгиликлар билан “ҳали ёш” ўқувчиларимизни ўз вақтида таништириб боришни мақсад қилганмиз. Бир гуруҳ ходимларимиз уйда, масофавий ишлаяпти. Бу иш унумига таъсир қилмаяпти.

Шундай экан, азиз ҳамюртлар, бугун уйда ўтириши зарур бўлган одам уйда ўтирсин, ишхонада бўлиши керак бўлган киши ишда бўлсин. Шу Ватаннинг, халқимизнинг осойишталиги, соғ-саломат ташвишли кунлардан ўтиб олишимиз учун нима зарур бўлса, ўшани бажарамиз. Бу бизнинг фуқаролик, фарзандлик бурчимиздир.

Бекқул ЭГАМҚУЛОВ,
“Янги Ўзбекистон” газетаси бўлим мудири,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.

711
ЎзА