Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.01.2018 12:25 Чоп этиш версияси

Жорий йилда намунавий лойиҳалар асосида 22 мингтадан кўпроқ арзон уй барпо этилади

Жорий йилда 22 минг 145 та кўп қаватли квартира ва уй-жой қурилиши мўлжалланмоқда. Бунда 16 минг 246 та кўп қаватли квартира ва уй-жой кам таъминланган оилаларга берилади.

Ёш оилалар учун 658 та кўп қаватли квартира, Ички ишлар вазирлиги вакиллари учун 900 кўп қаватли уйлар, давлат ташкилотларида ишловчилар учун 974 та, профилактика нозирларига 1 минг 174 уй-жой, Мудофа вазирлиги вакиллари учун 1 минг 260 та, ҳарбий хизматчилар учун 50 кўп қаватли квартира Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчиларига 468 та, миллий армиямиз хизматчиларига 468 та уй-жой берилади.

Мазкур қурилиш ишлари учун 4 триллион сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилади 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда арзонлаштирилган уй-жойларнинг 1 ва 2 тоифалари учун бошланғич маблағлар 25 фоиздан 15 фоизгача туширилди.

ЎзА
10 030