ЎзА Ўзбек

16.01.2020 Чоп этиш версияси

Жиззахдаги бахтсиз ҳодиса юзасидан расмий ахборот

Жиззахдаги бахтсиз ҳодиса юзасидан расмий ахборот

Бугун, 16 январь куни тахминан соат 11:30 ларда Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт маҳалласида жойлашган “Gaz manbai” МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шохобчасида (АГТШ) ўрнатилган 2 дона суюлтирилган газни сақлаш сиғимига қўшимча равишда 2 дона ҳажми 5 метр кубли, аввал фойдаланишда бўлган, сиғимни ўрнатиб, технологик қувурларни монтаж қилиш пайтида портлаш оқибатида АГТШ раҳбари Э.Э. ва АГТШ ходими А.Ш.нинг тан жароҳати олиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

Бахтсиз ҳодиса натижасида А.Ш. воқеа жойида вафот этган. Э.Э. туман тиббиёт бирлашмасига даволаниш учун ётқизилган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан махсус комиссия тузилиб, бахтсиз ҳодиса оқибатлари техник жиҳатдан текширилмоқда. 

photo5260512700927159591.jpg

photo5260512700927159590.jpg

photo5260512700927159589.jpg

photo5260512700927159593.jpg

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

8 070
ЎзА