ЎзА Ўзбек

03.07.2018 18:47 Чоп этиш версияси

Жиззахда “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди

Жиззахда “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди
Ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимини оширишга қаратилган танлов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

2.jpg

Ёш авлоднинг ҳуқуқий билимини янада мустаҳкамлаш, уларни Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида ўтказилган кўрик-танловнинг мамлакат босқичида 14 жамоа ўзаро баҳслашди.

3.jpg

Бухоро вилоятидаги Когон саноат ва транспорт коллежининг “Делегат” ва Навоий вилоятидаги Қизилтепа қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги коллежининг “Фемида” жамоалари 1-ўринга муносб кўрилди.

4.jpg

Жиззах вилоятидаги Дўстлик тиббиёт коллежининг “Ҳуқуқ тарғиботчилари” ва Қашқадарё вилоятидаги Қарши банк коллежининг “Шижоат” жамоалари 2-ўринни, Қорақалпоғистон Республикасидаги Нукус иқтисодиёт коллежининг “Ёш юристлар” ҳамда Самарқанд вилоятидаги Иштихон педагогика коллежининг “Ёш депутатлар” жамоалари 3-ўринни эгаллади.

Танлов якунида ғолиб ва фаол жамоаларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Умида Қурбонова, ЎзА
8 290