Жиззах вилоятида тайинловлар
Жиззах вилояти ҳокимлигида ташкилий масала бўйича йиғилиш ўтказилди.
Жиззах вилояти ҳокимлигида ташкилий масала бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев олиб борди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Йиғилишда шу пайтгача Зарбдор тумани ҳокими бўлган Ашурматов Ойбек Шодмонқулович Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ойбек Ашурматов Зарбдор тумани ҳокими сифатида 2018 йил 13 августдан буён ишлаб келаётган эди.
Шароф Рашидов тумани ҳокими Зоир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани муносабати билан унинг ўрнини Маҳмуд Холбўтаев эгаллади.
Туман ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги сессияда 2018 йилнинг 29 октябрдан буён Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Холбўтаев Маҳмуд Парсаматович туман ҳокими этиб таништирилди.
Шунингдек, Зарбдор туманида ўтказилган навбатдаги сессияда туман ҳокими этиб 2013 йилдан буён Қашқадарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаб келган Рўзиев Зафар Шаропович тайинланди.