ЎзА Ўзбек

01.05.2018 16:05 Чоп этиш версияси

Жиззах вилоят очиқ турнири

Жиззах вилоят очиқ турнири Жиззах давлат педагогика институтида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб шахмат бўйича вилоят очиқ турнири ўтказилди.

Вилоят шахмат федерацияси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, педагогика институти ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 50 дан ортиқ ҳаваскор шахматчи, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар ўзаро баҳслашди.

11.JPG

– Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган очиқ турнир қизғин беллашувларга бой бўлди, – дейди вилоят шахмат федерацияси раҳбари А.Алиқулов. – Мусобақа кўрсатдики, вилоятда шахматга қизиқиш тобора ортмоқда ва улар орасида истеъдодлилари кўп.

Турнирда биринчи ўринни Жиззах шаҳридан С.Юсупов эгаллади. Иккинчи ўринга Жиззах юридик коллежи ўқувчиси А.Қувватов, учинчи ўринга Жиззах шаҳридаги 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Р.Сулаймонов сазовор бўлди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
8 272