ЎзА Ўзбек

15.08.2018 17:00 Чоп этиш версияси

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди
Жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича вазирлик ҳузурида Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди. Кенгашга Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев раислик қилади.

Кенгашнинг мақсади жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўқув-методик раҳбарликни амалга ошириш, шу жумладан, ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш, илмий ишларнинг самарали олиб борилишини ташкил қилишдан иборат.

Мувофиқлаштирувчи кенгашга жисмоний тарбия ва спорт йўналишларидаги таълим муассасалари, спорт федерациялари томонидан тақдим этилган спорт турлари бўйича илмий-услубий қўлланмалар, спорт маҳоратини ошириш дастурлари, тавсияномалар ва бошқа ишланмалар лойиҳасини кўриб чиқиш ва нашрга тавсия этишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўқув рeжалари ва дастурларини такoмиллаштириш вазифалари белгиланди.

Шу билан бирга, жисмоний тарбия ва спорт йўналишида янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва уларни спорт таълим муассасаларининг таълим жараёнига кенг татбиқ этиш, замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, шу жумладан, энг янги хорижий адабиётлар сотиб олиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш, соҳада таълим сифатини ошириш, илмий ишларнинг самарали oлиб бoрилишини ташкил қилиш ҳамда ислоҳотлар юзасидан вазирлик раҳбариятига тегишли таклифлар киритиб бориш вазифалари юклатилди.

ЎзА
6 813