ЎзА Ўзбек

05.05.2020 Чоп этиш версияси

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги табиий офатлардан зарар кўрган спорт иншоотларини тиклаш учун махсус ҳисоб рақами очди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги табиий офатлардан зарар кўрган спорт иншоотларини тиклаш учун махсус ҳисоб рақами очди

Жорий йилнинг 27 апрель куни Туркманистон Республикаси орқали Бухоро ва Навоий вилоятларига кириб келган кучли шамол ва ёмғир ҳамда 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида юз берган фалокат натижасида ҳудудларда жойлашган жисмоний тарбия ва спорт объектларига ҳам жиддий зарар етди. 

Ушбу талафотлар оқибатини бартараф этиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қўшимча ҳомийлик ва инсонпарварлик ёрдамини жалб қилиш мақсадида қуйидаги махсус ҳисоб рақами очилганлигини маълум қиламиз:

8600 3808 7580 8647 GUP SPORT OBYEKTLARI

Жойларда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, ёш ва иқтидорли спортчиларни кашф этишда ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган юртдошларимиз ушбу махсус ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш йўли билан инсонпарварлик ёрдами кўрсатишлари мумкин.

Азиз юртдошлар, бугунги моҳи Рамазон кунларида барчамиз бирлашайлик! Табиий офатлар натижасида жабр чеккан ҳудудларни ёлғизлатиб қўймайлик!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

3 856
ЎзА