Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.03.2017 18:36 Чоп этиш версияси

Жиноят кодексини такомиллаштириш масалаларига бағишланди

Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тошкент давлат юридик университети проректори З.Эсонова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, айниқса, суд ҳокимияти мустақиллигини босқичма-босқич мустаҳкамлашга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонида ҳам мазкур ислоҳотларни янада изчил давом эттиришга доир аниқ ва устувор вазифалар белгиланган. Фармонда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари сифатида жиноят қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, алоҳида жиноий қилмишларни декриминаллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлаштириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган.

Ушбу ҳужжатда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур анжуманда ҳам суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва либераллаштириш шароитида Жиноят кодексини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигига халқаро тажрибани имплементация қилиш, жиноий жазоларни инсонпарварлаштириш, жиноий жавобгарликни либераллаштиришга доир муҳим масалалар муҳокома қилинди.

Илмий-амалий анжуман икки босқичда ўтказилиб, биринчи босқичда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг аҳамияти, унга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларнинг моҳияти ва уни такомиллаштириш истиқболлари юзасидан маърузалар тингланди. Иккинчи босқичда қамоқ жазосининг ижтимоий зарурати, вояга етмаганлар учун назарда тутилган жиноий жазоларни либераллаштириш истиқболлари, мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги янги жазо турларини жиноят кодексига киритишда миллий ва хорижий тажриба масалалари юзасидан баҳс-мунозаралар олиб борилди.

Анжуман иштирокчилари жиноят қонунчилигини такомиллаштириш борасида ўзларини қизиқтирган саволларга олим ва мутахассислардан жавоб олди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
3 346






Все о погоде - Pogoda.uz