Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

08.08.2018 15:26 Чоп этиш версияси

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоятидаги судлар 23 кишини оқлади

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоятидаги судлар 23 кишини оқлади
Самарқанд вилояти судлари раислари иштирокида ўтказилган брифингда жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси Олим Ҳайитов бу ҳақда маълумот берди.

Раиснинг қайд этишича, жиноят ишлари бўйича вилоят, туман, шаҳар судлари томонидан жорий йилнинг 6 ойида 2939 нафар шахсга нисбатан 2323 та жиноят ишлари кўриб, тамомланган. Тамомланган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1091 та, шахслар сони эса 1246 нафарга камайган. Жиноят ишларининг 1099 таси сайёр суд мажлисларида кўрилган. 

517 та жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилиб, 579 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинган. 

4a6c0847-ed6a-4a6e-a7b9-e06f4229f1c0.jpg

Судланган шахсларнинг 621 нафарига озодликни чеклаш ва 32 нафарига мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган.

Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаш 29,1 фоизга, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш 16,3 фоизга камайган. 235 нафар шахсга ёки жами судланган шахсларнинг 10,4 фоизига жарима жазоси тайинланган. 

5738a4ad-454c-4182-ab7a-d819dcbdd564.jpg

Биринчи ярим йилликда 5 нафар шахсга нисбатан 1 та жиноят иши бўйича оқлов ҳукми чиқарилган. Шунингдек, вилоят суди юқори инстанциялари томонидан 23 нафар шахс ЖПКнинг 83-моддаси биринчи, иккинчи қисмлари асосида оқланган ва уларга нисбатан жиноят ишлари ҳаракатдан тугатилган.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА