ЎзА Ўзбек

24.09.2020 Чоп этиш версияси

Жиноий ва маъмурий судлов тизимини такомиллаштириш истиқболлари

Жиноий ва маъмурий судлов тизимини такомиллаштириш истиқболлари

Олий судда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти маъмурий судлари ҳамда жиноят ишлари бўйича судлари судьялари иштирокида «Одил судлов самарадорлигини ошириш – давр талаби» мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Олий суд, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди.

Мулоқотда Президентимизнинг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда жиноий ва маъмурий судлов тизимини такомиллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ҳуқуқий ва сиёсий масалалар бўйича эксперт Г.Веллинг (Германия) иштирокчилар эътиборига дастлабки эшитув масаласида Германиянинг тажрибасини тақдим этди.

Шунингдек, Европа Иттифоқи тажрибаси мисолида коррупцияга қарши курашнинг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашдаги ўрни ҳақида сўз юритилди.

Маъмурий судлов ислоҳотининг жамият ва бизнес учун аҳамияти ҳамда одил судловни амалга оширишда очиқлик ва шаффофлик инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг асосий кафолати хусусида фикрлар билдирилди.


1 243
ЎзА