Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.10.2017 14:52 Чоп этиш версияси

Жеткербой Бердимуратов ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг раҳбари этиб сайланди

Жеткербой Бердимуратов ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг раҳбари этиб сайланди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси сайланди.

Талабаларга етакчилик лавозимига кўрсатилган номзодларнинг дастури таништирилди. Бу уларга ўзлари муносиб, деб билган етакчини танлаш имконини берди.

Сайловчиларнинг 70 фоиз овозига эга бўлган Жеткербой Бердимуратов ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг раҳбари этиб сайланди.

– Қарийб 10 йилдан буён шу даргоҳда фаолият кўрсатаман, – дейди Ж.Бердимуратов. – Бу ерда 162 нафар талаба мусиқали театр актёри, драма театри режиссёри, кино, телевидение ва радио овоз режиссёри, маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш мутахассислиги бўйича таҳсил олмоқда. Уларнинг қизиқиши, интилиши ва муаммолари ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотида атрофлича ўрганилиб, ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланади. Бу иш менга катта масъулият юклашини яхши англайман.

Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотига етакчи сайланди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
4 854






Все о погоде - Pogoda.uz