Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 16:19 Чоп этиш версияси

Жавоҳир – танлов ғолиби

Жавоҳир – танлов ғолиби Фарғонада “Йилнинг энг фаол ёш шифокори” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда қуйи босқичларда ғолибликни қўлга киритган ҳамда тиббиёт масканларида меҳнат қилаётган ёш мутахассислар диагностика, даволаш амалиётларига инновацион ёндашув бўйича билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.

Танлов якунларига кўра, Қува тумани тиббиёт бирлашмасининг умумий амалиёт шифокори Жавоҳир Солиев биринчи ўринга лойиқ топилди. Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси умумий амалиёт шифокори Шоҳруҳ Ахмадалиев иккинчи, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиохирурги Жавлонбек Мўйдинов учинчи ўринни эгаллади.

8.JPG

– “Автомобиллар хавфсизлик камари учун махсус физиодаволовчи қурилма” лойиҳаси билан қатнашдим, - дейди танлов ғолиби Ж.Солиев. - Мен таклиф қилаётган махсус физиодаволовчи ғилофнинг мақсади фуқароларимиз хавфсизлик камарига оддий бир буюм сифатида эмас, балки турли касалликлар олдини олувчи ва уларни даволовчи қурилманинг асосий қисми сифатида қарашларини ривожлантириш ва бу орқали фуқароларимизнинг хавфсизлик камаридан фойдаланиш кўрсаткич фоизини ошириш, автоҳалокатлардан жабрланиш даражасини пасайтиришдир.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
4 312