ЎзА Ўзбек

01.05.2018 14:21 Чоп этиш версияси

Жанубий Кореянинг машҳур “UzKor Economy” журнали Фарғона ҳақида!

Жанубий Кореяда нашр этиладиган “UzKor Economy” ҳафталик журналининг 2018 йил апрель ойи сонларидан бирида Фарғона вилоятининг иқтисодий салоҳияти ёритилди.

10.jpg

Журналда Жанубий Корея ишбилармон доираларининг Фарғона вилоятига ташрифи, Фарғона шаҳрида ўтказилган катта иқтисодий бизнес форуми, Президентимиз қарори билан ташкил топган “Қўқон” эркин иқтисодий зонасидаги шароитлар ҳамда вилоятнинг инвестицион салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилган.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг республикамизда, жумладан, Фарғона вилоятида инвестицион иқлимни ўрганиш, ҳамкорлик қилиш учун барча эшиклар кенг очиқ, учрашув ва ҳамкорликлар нафақат иқтисодиёт соҳасида, балки таълим, илм, ва маданият соҳаларида ҳам икки халқнинг яқинлашувида янги поғона бўлади, деган фикрлари Жанубий Корея жамоатчилигида кенг муҳокама қилинмоқда ва эътироф этилмоқда.

222.jpg

Мақолада хорижлик тадбиркорлар икки кун давомида Фарғона вилоятининг иқтисодий, инвестицион, туристик салоҳияти ва бошқа соҳалар билан танишганликлари, вилоятда ташкил этилаётган “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси, “Indorama Kokand texstile” қўшма корхонасида бизнес учун яратилган шароит уларда катта таассурот уйғотганлиги ёзилади.

Дарҳақиқат, икки кунлик ташрифдан Жанубий Кореялик ҳамкорларимиз жуда катта таассуротлар олдилар, Фарғона вилоятини иқтисодий ҳамкорлик учун қулай, инвесторлар учун шароитлар яратилган, деб топдилар ва вилоятда иккита завод қуришга келишилди.

Бу эса Ўзбекистоннинг сиёсий майдонда нуфузи ортиб бораётганлиги, фарғоналик тадбиркорларимиз ҳам қадимдан давом этиб келаётган Буюк ипак йўли алоқаларини ривожлантириб, халқимизнинг муносиб турмуш даражасини яратишга ҳисса қўшаётганликларини кўрсатади. 

М. Сулаймонов

11 225