ЎзА Ўзбек

06.07.2018 09:52 Чоп этиш версияси

Жамоатчилик Кенгашига кимлар қабул қилинади?

Жамоатчилик Кенгашига кимлар қабул қилинади? “Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

«Ҳуқуқий ахборот» каналида берилган маълумотларга кўра, эндиликда қарорга биноан ҳар бир давлат ташкилоти ҳузурида, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳузурида жамоатчилик кенгашлари тузилади.

Жамоатчилик кенгашлари давлат органи раҳбарининг қарорига асосан тузилиб, унга меҳнат фахрийлари, обрўли фуқаролар, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари қабул қилинади.

Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқаролар ва давлат органлари ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини бажариш Жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифаси ҳисобланади.

ЎзА
9 296