Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.09.2017 21:35 Чоп этиш версияси

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 23 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Жамоатчилик кенгаши раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари И.Мирзаалиев ва бошқалар ушбу қарорда ҳамда Самарқандда 28 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари муҳокама этилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларга алоҳида тўхталди.

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштириш жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кенгашнинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. Йиғилишда улар олдида турган вазифалар, кенгаш комиссиялари, ишчи органи фаолияти муҳокама қилинди, Жамоатчилик кенгаши котиби сайланди.

– Зиммамизга ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича янги вазифалар юкланган, – дейди Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари А.Раҳмонов.

– Миллий армиямизда тарбиявий ишлар қай даражада йўлга қўйилгани барча оналар каби мени ҳам ўйлантиради, – дейди Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Нурматова. – Ҳарбий қисмларда бўлганимизда армия сафларида хизмат қилаётган йигитлар нафақат ҳарбий кўникмалар эгаллаши, балки ҳар томонлама баркамол шахс сифатида шаклланишига алоҳида эътибор қаратаяпмиз.

Аблай Камолов, ЎзА
2 281






Все о погоде - Pogoda.uz