Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.10.2017 16:47 Чоп этиш версияси

Жамиятда соғлом муҳитни қарор топтиришнинг ижтимоий-психологик масалалари

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида “Жамиятда соғлом муҳитни қарор топтиришнинг ижтимоий-психологик масалалари: муаммо ва ечимлар” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги ва Республика “Оила” илмий-амалий маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Шеробод, Қизириқ, Музработ ва Бойсун туманлари ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раислари, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлимлари раҳбарлари, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими маънавият ишлари бўйича шўъба мудирлари, таълим муассасалари директорлари ва уларнинг маънавият ишлари бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Қобулова, Республика “Оила” илмий-амалий маркази масъул ходими, психология фанлари номзоди Н.Соғинов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, ёшлар онгида миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини юксалтириш, уларни турли ёт ғоя ва иллатлар таъсиридан асрашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам жамиятда барқарор соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, оилалар фаровонлигини таъминлаш, навқирон авлод таълим-тарбиясига эътиборни янада кучайтириш муҳим вазифа этиб белгиланган.

– Мамлакат тараққиётида соғлом ижтимоий муҳит, теран фикр ва мустақил ҳаётий позицияга эга ёшларнинг ўрни беқиёс, – дейди “Оила” илмий-амалий маркази масъул ходими, психология фанлари номзоди Ф.Акромова. – Бу жараёнда ота-оналар, таълим-тарбия муассасалари педагоглари уларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат рухида камол топтиришга алоҳида эътибор қаратиши лозим. Мазкур тадбир ҳудудлардаги ижтимоий-психологик масалаларни чуқур ўрганиш, бу борада дуч келинаётган муаммолар ечимини биргаликда излаш, амалга оширилаётган маданий-маърифий ишлар самарадорлигини янада юксалтиришга қаратилган.

Анжуманда “Фарзанд тарбияси ва ота-она масъулияти”, “Муомала маданияти – жамоада соғлом муҳит гарови”, “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашда психологик хизматнинг ўрни” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Денов туманида Узун, Сариосиё, Денов, Олтинсой ва Шўрчи туманлари, вилоят марказида Термиз шаҳри, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Ангор, ва Термиз туманлари учун ҳам шундай илмий-амалий семинарлар ўтказилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
2 867






Все о погоде - Pogoda.uz