Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.08.2017 19:51 Чоп этиш версияси

Жамият барқарорлигини мустаҳкамлаш йўлида

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида “Диний экстремизм ва терроризмнинг жамият барқарорлигига таҳдиди, “оммавий маданият”га қарши курашишда маънавий-мафкуравий тарбия аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан “Юксак маънавият – енгилмас куч” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда партия вилоят кенгаши ходимлари, туман ҳокимлиги масъуллари, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлимлари вакиллари, имом-хатиблар, ёшлар иштирок этди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни турли ёт ғоялар, айниқса, “оммавий маданият”, диний экстремизм ва терроризм каби иллатлар таъсиридан ҳимоя қилиш, Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Бундай иллатларга қарши “Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз” тамойили асосида ёшларда китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб этишга қаратилган лойиҳалар, тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда, – дейди партия вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” раҳбари Б.Қодиров. – Бугунги тадбир ҳам ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, улар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик каби иллатлар олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тадбирда уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини асраш, ёшларни турли диний оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш самарадорлигини янада ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
2 675






Все о погоде - Pogoda.uz