Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.04.2018 14:39 Чоп этиш версияси

Жалақудуқ туманида йирик саноат корхоналари вакиллари иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Жалақудуқ туманида йирик саноат корхоналари вакиллари иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди Мамлакатимизда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси кўмагида Жалақудуқ туманидаги “SPZ-BEARINGS” Ўзбекистон – Россия қўшма корхонасида ўтказилган кўргазмали семинарда бу алоҳида таъкидланди.

Мазкур корхонада машинасозлик, қишлоқ хўжалиги техникалари ва бошқа саноат корхоналарида ишлатиладиган дастгоҳлар учун халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган, турли ҳажмдаги сифатли подшивниклар ишлаб чиқарилади. 

3.jpg

Тадбир иштирокчилари корхонада импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар, тайёрланаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди. Асосан хориждан келтириладиган подшивник маҳсулотларини шу ерда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Корхона ва йирик саноат корхоналари ўртасида 506 миллион сўмлик шартнома имзоланди.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат) ЎзА
3 324