ЎзА Ўзбек

15.03.2019 10:03 Чоп этиш версияси

Жаҳон ҳунармандлар кенгашининг аъзоси яна биттага кўпайди

Жаҳон ҳунармандлар кенгашининг аъзоси яна биттага кўпайди

Мазкур ташкилотга аъзо бўлиш орқали нима эришилади? WCCга аъзо бўлиш ҳунармандларнинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, уларнинг хориждаги кўргазмаларини ташкил этишда янги имконият яратади.

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси ”Ҳунарманд” уюшмаси “World Craft Council (Жаҳон ҳунармандлар Кенгаши)нинг аъзоси бўлди. 

Ушбу ташкилот 1964 йилда Бельгияда нодавлат-нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилган ва бой маданий меросни асраб-авайлаш ва ривожлантириш учун семинарлар, конференциялар ва кўргазмалар ўтказиш орқали бутун дунёда ҳунармандчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлайди.
"Ҳунарманд" уюшмаси билан WCC ташкилоти ўртасида олиб борилган музокараларга кўра, Жаҳон ҳунармандлар Кенгаши президенти Гада Каддуми мамлакатимизда ўзбек миллий ҳунармандчилигига қизиқаётганини билдирди. 

Шунингдек, 2019 йил сентябрда Қўқон шаҳрида ўтказилиши мўлжалланаётган Биринчи халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкиллаштириш ва WCCга аъзо давлатлардан ҳунармандларнинг фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлаймиз.
Қайд этиш жоизки, Қўқон шаҳрига жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақомини бериш бўйича ҳамкорлик тадбирларидаги ишларнинг бошланиши ҳақида келишувга эришилди. 

Гада Каддуми апрель ойида Ўзбекистон келиши кутилмоқда.

Сайёра Шоева, ЎзА
1 149