“The Wall Street Journal” нашрининг ёзишича, Чикаго савдо биржасида буғдой нархи 15 фоизга кўтарилиб, тоннаси 313 долларни ташкил этди.

“The Wall Street Journal” нашрининг ёзишича, Чикаго савдо биржасида буғдой нархи 15 фоизга кўтарилиб, тоннаси 313 долларни ташкил этди. Жаҳон бозорида юқори баҳоланадиган Таиланд гуручининг нархи йил бошидан буён 17 фоизга ошиб, айни пайт тоннаси 490 доллардан баҳоланган.

Таъкидланишича, коронавирус пандемияси таъсирида бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ошиши натижасида нарх-наво ўсишда давом этмоқда.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун бир қатор давлатлар энг зарур маҳсулотлар экспортини чекламоқда. Жумладан, Россия, Қозоғистон ва Украина буғдой экспортига вақтинча чеклов эълон қилди.

“Гуруч ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчи ҳисобланган Вьетнам ҳам ушбу маҳсулот экспортини чеклаш ниятида“, деб ёзади “Bloomberg”. Ўз навбатида, доимий равишда буғдой ва гуруч импорт қилиб келган бошқа давлатлар ҳам нархни кўтарган.

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, 2019-2020 йилларда сайёрамиз бўйлаб ишлаб чиқарилган тозаланган гуруч миқдори рекорд даражага — 500 миллион тоннага етди. Дунё захиралари эса 180 миллион тоннани ташкил этади. Бу тарихий максимал кўрсатгичдир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон бозорида буғдой ва гуручнинг нархи кескин ошди