ЎзА Ўзбек

16.01.2020 Чоп этиш версияси

Жаҳон банки делегациясининг учрашувлари​

Жаҳон банки делегациясининг учрашувлари​

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева 16 январь куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий вице-президенти Сирил Мюллер раҳбарлигидаги делегация билан учрашди.

Мулоқотда Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан ҳамкорлиги истиқболлари хусусида фикр алмашилди. Миллий иқтисодиётни янада эркинлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида Жаҳон банкининг янги парламент, жумладан, Олий Мажлис Сенати билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги билдирилди.

photo5260401907950791984.jpg

photo5260401907950791985.jpg

Сирил Мюллер Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида демократик янгиланиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бериб, Буюк Британиянинг “The Economist” журнали 2019 йилда Ўзбекистонни “Йил мамлакати” деб эълон қилгани билан табриклади.

Суҳбат чоғида Жаҳон банкининг мамлакатимиз иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш, рақамли иқтисодиёт бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инновацияларни жорий этиш ҳамда “Обод маҳалла” дастури доирасида хотин-қизлар ва ёшлар учун янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттириши таъкидланди.

photo5260506275656084586.jpg

photo5260401907950791982.jpg

Жаҳон банки Олий Мажлис Сенатининг қишлоқ жойларда аёллар тадбиркорлигини молиялаштириш, касаначилик билан шуғулланадиган хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлагани таъкидланди. Ушбу лойиҳа “ДжейЭсДиЭф” дастури доирасида амалга оширилади.

Жаҳон банки делегацияси, шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги мутасаддилари билан ҳам музокаралар ўтказди.

2 143
С.РАҲИМОВ, О.ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА