Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.09.2017 14:41 Чоп этиш версияси

“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги қурилиш ва сервис касб-ҳунар коллежида ўтказилган давра суҳбати шундай номланди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят ва туман кенгашлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги масъуллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари, ёшлар иштирок этди.

Мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшларни турли ёт ғоя ва иллатлар таъсиридан асраш, навқирон авлодни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Давра суҳбатида туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан дарсга қатнашмаётган ўқувчиларни таълим жараёнига қайтариш, ўқувчиларни турли тўгаракларга қизиқтириш ва ҳунар ўрганишини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Қизғин савол-жавобларга бой бўлган тадбирда ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, мутахасислар томонидан зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди. Таълим даргоҳидаги мавжуд муаммолар ўрганилди, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
1 355






Все о погоде - Pogoda.uz