ЎзА Ўзбек

03.12.2019 Чоп этиш версияси

ЎЗГАРАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН РАҚАМЛАРДА: қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми қанча бўлди?

ЎЗГАРАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН РАҚАМЛАРДА: қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми қанча бўлди?


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралда қабул қилинган “Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори билан “Ўзсаноатқурилишматериаллари“ уюшмаси ташкил этилди.

2017 йилда 7995 та корхона қурилиш материаллари ишлаб чиқарган бўлса, 2019 йилнинг 9 ойи ҳолатига кўра бундай фаолият билан 10 мингдан ортиқ корхона шуғулланмоқда.

2017 йилда 120 турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йил ҳолатига кўра уларнинг сони 180 тадан ортди.

Уюшма тизимидаги корхоналар ишлаб чиқариш ҳажмининг динамикаси:

2016 йилда – 3,2 трлн. сўм
2017 йилда – 3,5 трлн. сўм
2018 йилда – 3,8 трлн сўм, 

2019 йилсентябрь ҳолатига 3,5 трлн. сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган. 2018 йил йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 106,9 фоиз.

Ўсиш суръати:

Цемент ишлаб чиқариш бўйича 108,2 фоиз, керамик плитка 150 фоиз, гипсокартон 137,1 фоиз, гулқоғоз (обой) 6,1 мартани ташкил этган.
Экспорт хажми қанча?

2016 йилда – 12,9 миллион доллар,
2017 йилда – 23,7 миллион доллар,
2018 йилда – 55 миллион доллар,
2019 йил сентябрь ҳолатига - 115,0 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинган. 

Экспорт таркиби - керамик плиткалар, сантехкерамика маҳсулотлари, гулқоғоз, қуруқ қурилиш аралашмалари, пишган ғишт, табиий тошдан ясалган пардозбоп плиталар, оҳак, полипропилен қувурлар, фитинглар ва бошқалар.

Тармоқ корхоналари томонидан 320,8 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 23 май куни “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарорини имзолади.

Унга мувофиқ 2019 йил охиригача цемент ишлаб чиқариш қуввати 15 млн. тоннага етказилади (2016 йилда – 8,6 млн. т.).

Жорий йилда мамлакатимизда шу кунгача ишлаб чиқарилмаган:

газобетон блоклари (йиллик қуввати 350 минг метр куб), обой (йиллик қуввати 1 млн. 300 минг рулон), керамогранит, қуйма пол, 600 маркали цемент, геосетка, пеноблок, шиша кристаллит, композит қурилиш материаллари ва ДСП (йиллик қуввати 195 минг метр куб) ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Жорий йилда 17 инвестиция лойиҳаси бўйича 316,9 миллион доллар миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган, 2019 йил биринчи ярим йиллигида 118,7 миллион доллар миқдоридаги инвестициялар ўзлаштирилиб, белгиланган прогнознинг 144 фоизга бажарилиши таъминланди.

Амалга оширилаётган лойиҳалар:

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида қамиш асосида йилига 200 минг куб метр ДСП ишлаб чиқаришни ташкил этиш, “Кварц” акциядорлик жамиятида йилига қалинлиги 2 миллиметрдан 19 миллиметргача бўлган 22,2 миллион квадрат метр ойна ишлаб чиқариш, 

“Самарқанд Афросиёб цемент” МЧЖда йилига 561 минг тонна цемент, 

“Оҳангаронцемент” АЖда йилига 3 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш ва бошқалар.


1 091
ЎзА