Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.05.2018 11:00 Чоп этиш версияси

Ўзбошимчалик билан дарахтларни кесишга буйруқ берганлар қаттиқ жазоланади

Ўзбошимчалик билан дарахтларни кесишга буйруқ берганлар қаттиқ жазоланади
Энди Тошкент шаҳрида ўзбошимчалик билан дарахтларни кесишга буйруқ берадиган масъул бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари жавобгарликка тортилади. 

Пойтахт кўчаларида улкан дарахтларни аёвсиз кесиб ташланишига кескин барҳам бериш мақсадида масъул бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қаттиқ огоҳлантирилди. Агар ушбу ҳолат ўзбошимчалик билан амалга оширилса, жавобгарликкача тортиш чоралари кўрилиши айтилди.

Шу муносабат билан ҳоким пойтахт аҳолисига ушбу тартибсизликларга уч кун ичида барҳам берилиши ва бундай ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилишини шахсан ўзи назоратга олганини маълум қилди. 

Бирор жойда дарахт кесилаётганини кўрган шаҳар аҳолиси дарҳол Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ишонч телефонига (277-75-43) ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига (233-72-33) хабар қилиши сўралди. 

Аҳолини Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу ишларда фаол бўлишга чақиради.

ЎзА
5 529