ЎзА Ўзбек

25.08.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова оламдан ўтди

Бугун Ўзбекистон халқ артисти, кино ва театр актрисаси Дилбар Икромова 73 ёшида вафот этди.

Маълумот учун, Дилбар Икромова "Келинлар қўзғалони", "Чимилдиқ", "Дев билан пакана", "Девона", "Афғон", "Ойқиз эртаги" каби жуда кўплаб фильмларда бир-биридан қизиқарли бўлган турли ролларни маҳорат билан ижро этган.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоаси марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

15 488
ЎзА