Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

25.07.2018 09:47 Чоп этиш версияси

Ўзбеккинофильмларини мамлакатда мажбурий равишда намойиш қилиш квотаси ўрнатилади

Ўзбеккинофильмларини мамлакатда мажбурий равишда намойиш қилиш квотаси ўрнатилади “Ўзбекфильм” акциядорлик жамияти “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси сифатида қайта ташкил этилади.

Президентнинг жорий йил 24 июлдаги “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор мамлакатда кино саноатини янада ривожлантириш, кинокомпаниялар танловининг шаффофлигини таъминлаш, кинематография соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби мақсадларга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Қарорга мувофиқ, ўзбеккино саноатида қатор ўзгаришлар амалга оширилади. Хусусан,
 
• “Ўзбекфильм” акциядорлик жамияти “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси этиб қайта ташкил этилди.

• “Ҳужжатли фильмлар киностудияси” давлат унитар корхонаси “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” давлат унитар корхонаси сифатида қайта номланди;

• “Ўзбеккино” МАнинг ҳудудий бўлинмалари негизида “Республика кинопрокат маркази” давлат унитар корхонасининг филиаллари ташкил этилди;

• “Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси” давлат муассасасини нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида қайта ташкил этилди.

Барча кинотеатрларда маҳаллий кинофильмларни мажбурий равишда намойиш қилиш квотаси ўрнатилади.

Жумладан, маҳаллий фильмлар намойиши қуйидагилардан кам бўлиши мумкин эмас:

• 2019 йил 1 январдан бошлаб – суткада камида иккита тўлиқ метражли фильм;

• 2021 йил 1 январдан эса ойлик экран вақтининг камида 25 фоизи, байрам кунлари эса камида 40 фоизи.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида Бутунроссия кинематография давлат институти филиали (қўшма факультети) очилади.

Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилди.

Марказ киноиндустрия соҳаси ходимларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланади.

Кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг прокати билан шуғулланувчи ташкилотлар 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўлашдан, шунингдек, олиб кириладиган кино ишлаб чиқариш ва кино намойиш этиш ускуналари учун божхона тўловларидан озод этилди.

ЎзА
5 091