ЎзА Ўзбек

22.09.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистоннинг Тожикистонга маҳсулотлар экспорти ҳажми ошди

Ўзбекистоннинг Тожикистонга маҳсулотлар экспорти ҳажми ошди

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги савдо айланмаси 317,0 миллион AҚШ долларини ташкил этган. 

Бунда экспорт улуши 255,1 миллион AҚШ доллари ва импорт ҳажми 61,9 миллион AҚШ долларига тенг.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саккиз ой мобайнида Тожикистонга амалга оширилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига солиштирилганда 65,1 миллион. AҚШ долларига кўп.

Маълумот учун, экспорт таркибида хизматлар (72,1 миллион), кимёвий воситалар ва улардан олинадиган маҳсулотлар (42,9 миллион), озиқ-овқат маҳсулотлари (38,9 миллион), энергия ва нефть маҳсулотлари (28,8 миллион), қора металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар (20,4 миллион) ва бошқа маҳсулотлар 52 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

1 574
ЎзА