ЎзА Ўзбек

30.08.2018 23:16 Чоп этиш версияси

Ўзбекистоннинг олий таълим муассасалари нуфузли халқаро рейтинглардан ўрин олмаган: Бу масала ҳам ўз ечимини топмоқда

Ўзбекистоннинг олий таълим муассасалари нуфузли халқаро рейтинглардан ўрин олмаган: Бу масала ҳам ўз ечимини топмоқда
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жаҳон университетлари рейтингини белгилаб берувчи нуфузли QS компанияси билан олий таълим муассасаларини халқаро рейтингга киритиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Айни масалалар олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва QS компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича минтақавий директори Зоя Зайцева иштирокида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган.

Музокараларда республикамиздаги олий таълим муассасаларини халқаро рейтингга киритиш бўйича ишларни ташкил этиш ва бу борада жаҳон тажрибасини татбиқ этиш, QS компанияси билан ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов ва Зоя Зайцева иштирокида республикадаги барча олий таълим муассасалари учун видеоконференция ташкил этилиб, халқаро рейтинг талабларини бажариш бўйича зарур маълумотлар берилди.

ЎзА
3 552