ЎзА Ўзбек

31.07.2018 14:13 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро олимпиаданинг бронза медали соҳиби бўлди

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро олимпиаданинг бронза медали соҳиби бўлди
Шу йилнинг 19-29 июль кунлари ўтказилган 50-Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та бронза медални қўлга киритди.

Халқаро кимё олимпиадаси (International Chemistry Olympiad — IChO) ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган энг муҳим нуфузли халқаро тадбир ҳисобланиб, унда ҳар йили дунёнинг 80га яқин давлатидан 300 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилари иштирок этади. 

Жорий йилда Братислава (Словакия)да бошланиб Прага (Чехия)да якунланган Халқаро олимпиадада Ўзбекистондан 4 нафар ўқувчи қатнашди. Улардан икки нафари совриндорлар қаторидан жой олди. Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицей ўқувчилари Жалолиддин Аловиддинов ва Дилдора Ҳакимбоева бронза медали соҳибига айланди.

ЎзА
5 306