ЎзА Ўзбек

11.08.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик разведкачилар “АрМИ – 2019” мусобақасининг учинчи босқичидан сўнг етакчилар сафида бормоқда

Ўзбекистонлик разведкачилар “АрМИ – 2019” мусобақасининг учинчи босқичидан сўнг етакчилар сафида бормоқда

Ҳиндистоннинг Ражастхон штати Жайсалмер шаҳри яқинидаги дала-ўқув майдонида бўлиб ўтаётган “Қўшин разведкаси аълочилари – 2019” мусобақасининг дастлабки учта босқичи – “Суқилиб кириш ва пистирма”, “Механик-ҳайдовчилар мусобақаси”, “Разведкачи сўқмоғи”нинг комплекс тўсиқларини енгиб ўтиш” бўйича баҳслари бўлиб ўтди.

df301d1f-3870-4acf-a94b-ea81f8e9938b.jpg

Таъкидлаш лозимки, учинчи босқичдан сўнг Ўзбекистонлик разведкачилар юқори ўринлардан бирини эгаллаб турибди.

Ўзбекистонлик разведкачилар жамоаси раҳбари подполковник Вячеслав Лакотанинг таъкидлашича, Ҳиндистон томони ушбу босқич учун 3 км дан ортиқроқ масофада махсус қийин тўсиқлар йўлагини тайёрлаган. Жумладан, 1,3 километрли биринчи айланани разведкачилар тўла жанговар экипировкада тезлик билан югуриб ўтишди, кейинги айланада эса 22 та тўсиқлар енгиб ўтилди. 

f205c1ed-da01-4530-993e-026e6ccff77a.jpg

Шунингдек, улар ўтган йилларда мусобақа бўлиб ўтган Новосибирск шаҳридаги дала-ўқув майдонида мавжуд бўлмаган – панжара (кечув), қўл зинаси, “W” шаклидаги девор, зинали баланд сим ёғоч, осма кўприк, балансирли орол бункер каби тўсиқлардан ўтиб, ташландиқ уйда қидирув вазифасини бажаришган.

df4af655-9139-4d77-a927-8bbe104ba336.jpg

– Жамоа юқори кўрсаткичларга ҳарбий хизматчиларнинг профессионаллиги, билим ва кўникмаларининг юксак даражада эканлиги, шунингдек, жамоадаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва жипслик, ғалаба қозонишга бўлган иштиёқ туфайли эришмоқда”, – дейди подполковник Вячеслав Лакота. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Халқаро армия ўйинлари доирасидаги “Қўшин разведкаси аълочилари” мусобақасида Ўзбекистонлик разведкачилар фахрли 3-ўринни (Россия Федерацияси ва Хитойдан кейин) эгаллашган эди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

14 763
ЎзА