ЎзА Ўзбек

14.08.2019 11:16 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик миномётчилар халқаро танловни бронза медали билан якунлади

Ўзбекистонлик миномётчилар халқаро танловни бронза медали билан якунлади

Кеча, 13 август куни Қозоғистоннинг “Отар” базаси полигонида миномётчилар ўртасида ўтказилган “Артиллерия олови усталари” халқаро танловининг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон жамоаси фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.

Энг яхши натижани эса мезбон – Қозоғистон жамоаси кўрсатган бўлса, иккинчи ўрин Россияга насиб этди.

Танлов босқичлари: “Индивидуал пойга”, “Тунги спринт” ва “Эстафета”. Техникалар: 120 миллиметрли 2Б11 миномёт, кўп мақсадли енгил тягач ва зирҳланган МТ-ЛБ машинаси.

photo_2019-08-13_10-26-53.jpg

photo_2019-08-14_09-17-25.jpg

Танловда Арманистон, Беларусь, Венесуэла, Озарбайжон, Зимбабве, Эрон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Сурия, Тожикистон ва Ўзбекистон жамоалари биринчилик учун ўзаро курашди.

Ўзбекистонлик миномётчилар 1- ва 2-босқичлардаги натижаларига кўра, Озарбайжон ва Беларусь жамоалари билан бир қаторда умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритган эди.

Шунингдек, кеча Москва вилоятидаги “Алабино” полигонида Ўзбекистон жамоаси “Танк биатлони” мусобақасининг иккинчи дивизионидаги ярим финал баҳсларида ажойиб натижа кўрсатиб, финалга йўл олди.

PHOTO-2018-07-30-17- (1).jpg

Танковый биатлон полуфинал.jpg

Ўзбекистонлик танкчилар 24 та имкониятдан 10 та нишонни яксон қилди.

Жорий йилда илк бор иштирок этган ўзбекистонлик танкчилар иккинчи дивизионнинг 15 август куни бўлиб ўтадиган финал баҳсларида биринчилик учун курашади. Биринчи дивизион ғолиблари эса 17 август “АрМИ – 2019” халқаро армия ўйинларининг ёпилиш кунида аниқланади.

ЎзА
2 263